“Omicron” Олимпиада ўтказиладиган Пекинга етиб борди

Олам

image

Кеча, 15 январь куни Хитой пойтахти Пекинда коронавируснинг “omicron” штамми билан касалланишнинг илк ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда шаҳар касалликлар назорати ва профилактикаси маркази хабар қилган.

“15 январь куни СOVID-19 билан касалланиш ҳолати қайд этилди”, дейилади хабарда. Таъкидланишича, гап “omicron” ҳақида бормоқда.

Аниқлик киритилишича, бемор шаҳарнинг шимоли-ғарбида жойлашган Хайдянь туманида истиқомат қилади. Ўтган 14 кун ичида бемор Хитойнинг бошқа вилоятлари ёки шаҳарларида саёҳат қилмаган ёки яшамаган.  Ҳукумат вирус аниқланган шахс яшовчи уйни ва унинг иш жойини муҳрлаган. Шунингдек, мазкур икки бино билан алоқада бўлган 2,4 мингдан ортиқ одамнинг намунаси олинган.

Маълумот учун, Пекин 4-20 феврал кунлари қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

99

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг