“Omicron”нинг янги тури топилди. У ПЗР тестда аниқланмайди
Олам
−
08 Декабрь 2021
13374Коронавируснинг "omicron" штаммининг ПЗР тестларида аниқлаш қийин бўлган тури топилди. Бу навни одатий тестда аниқлаш қийинлиги учун "кўринмас" деб аталмоқда. Бу ҳақда "The Guardian" нашри хабар бермоқда.
Таъкидлашича, янги вариант мутациялар тўплами бўйича стандарт "omicron"га ўхшаш, бироқ унда синов орқали аниқлаш имконини берувчи қисм етишмайди. Олимларнинг айтишича, тузилишдаги фарқлар туфайли янги тур аллақачон маълум бўлган турдан фарқли ўлароқ тез тарқалиши мумкин.
Шунингдек, мутахассислар B.1.1.529 деб номланган дастлабки "omicron"ни кичик турларга бўлишган. Дастлаб маълум бўлган нав БА.1, янги "кўринмас" деб аталаётгани БА.2 деб номланган.
Маълумот учун "omicron"нинг бу янги нави билан касалланиш Жанубий Африка минтақаси, Австралия ва Канадада аниқланган. Ҳозирда янгича навни юқтирган беморлар сони 12 нафарни ташкил қилмоқда.
“Ҳозирча янги версия аниқ қандай пайдо бўлганлиги маълум эмас. У ҳам "omicron" деб аталади. Аммо улар бир-биридан генетик жиҳатдан фарқ қилади. Агар у тез тарқалса, янги "ташвишли вариант"га айланиши мумкин. деб ёзади "The Guardian" нашри.
Бундан ташқари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти "omicron" “дельта" штаммига қараганда осонроқ юқиши мумкинлигини таъкидлади. ЖССТнинг шошилинч касалликлар бўлими раҳбари, эпидемиолог Мария Ван Керховенинг айтишича, "omicron" коронавируснинг енгил штаммини келтириб чиқаради. Шунингдек, ҳозиргача бу штамм билан боғлиқ ўлим қайд этилмаган.
Озода Чориева
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь