Олтойдаги кўчки остидан 4 нафар сайёҳнинг жасади топилди
Олам
−
09 Май 2019
3542Қутқарувчилар Олтой тоғида содир бўлган кўчкида ҳалок бўлган етти сайёҳдан 4 нафарининг жасадларини топишга муваффақ бўлди.
Бу ҳақда Олтой Республикаси қутқарув хизмати ТАССга хабар бермоқда.
Қутқарув хизматининг хабарига кўра, ҳудудда жойлашган меҳмонхонага ҳалок бўлганларнинг яқин қариндошлари келиб жойлашган. Улар қидирув ишлари ҳақида хабардор қилинмоқда. Бундан аввалроқ, кўчки остидан уч нафар сайёҳнинг музлаган танаси топилган эди. Уларнинг шахсига аниқлик киритилиоқда.
Аввал хабар қилганимиздек, тўққиз кишидан иборат сайёҳлар гуруҳи 6 май куни Олтой республикаси, жанубий Чуй тоғ тизмасида юз берган кўчки остида қолиб кетган. Натижада уларнинг 7 нафари ҳалок бўлган, 2 нафари омон қолган эди.
Уч кундан буён давом этаётган қутқарув-қидирув ишлари об-ҳавонинг ноқулайлиги туфайли бир неча бор тўхтаб яна давом эттирилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь