Олтой тоғида 7 нафар турист ҳалокатига нима сабаб бўлганди?
Олам
−
08 Май 2019
4765Фавқулодда вазиятлар ходимларининг хабарига кўра гуруҳ 9 кишидан иборат бўлган, омон қолган 2 нафар Қош-Оғочда бўлиб турибди.
Тўққиз кишидан иборат сайёҳлар гуруҳи 6 май куни Олтой республикаси, жанубий Чуй тизмасида юз берган кўчки остида қолиб кетган. Натижада уларнинг 7 нафари ҳалок бўлган, 2 нафари омон қолган, – дея хабар беради ТАСС республика ФВВга таяниб.
Кўчки содир бўлган ҳудудда ФВВ ходимлари вертолётда қутқарув қидирув ишларини олиб борган.
Маълум бўлишича, туристлар бу ерга Новосибирскдан келишган. Улар тоғ дам олиш зонасида фаолият олиб бориш учун ҳудуд фавқулодда вазиятлар бўлимида рўйхатдан ўтган.
Манбанинг хабар беришича, ҳалок бўлганлар орасида гуруҳ бошлиғи, Новосибирск давлат университети ўқитувчиси Николай Симонов ҳам бўлган.
LiveБарчаси