Олтойда “Путиннинг дача”си ёниб кетди – ОАВ 

Олам

image

Россиянинг Олтой ўлкасидаги Онгудай туманида Россия Президенти Владимир Путин қароргоҳидаги бинолардан бири деярли бутунлай ёниб кетди. Бу ҳақда маҳаллий блогерлар хабар берди.

Блогер Амир Айташев ва фаол Аруна Арна ёниб кетган объект тасвирлари билан бўлишди. Фотосуратда бинонинг ташқи безакларининг бир хил элементлари кўрсатилган, бундан ташқари, жабҳанинг ранги, қўшни бинонинг томи ва рельефи бир хил. Айташевнинг айтишича, сурат кеча, 30 май куни олинган.

“Олтой Республикасининг Онгудай ҳудудидаги Путиннинг дачасида ёнғин содир бўлди. Россия Президенти Владимир Путин 2015 йилда Италия бош вазири Берлусконини қабул қилган қароргоҳ биноларидан бири ёнмоқда”, деб ёзди Айташев Telegram'даги каналида.

“Проект”нинг ёзишича, тураржой ҳудудида тўсилган ўрмон майдонлари бўлган фермер хўжалиги ва наслдор буғу боқиш фермаси мавжуд. Путин бу ҳайвонларнинг шохлари экстракти билан ванна қабул қилиши айтилади. Нашрнинг ёзишича, процедура юрак-қон томир тизимининг фаолиятини яхшилайди ва терини ёшартиради.

"Новая газета"нинг ёзишича, вилоят ҳокимияти Путиннинг қароргоҳи "Газпром"га қарашли Олтой мажмуасининг йирик меҳмонхона ва сайёҳлик мажмуаси эканлиги ҳақида маълумот тарқатмоқда. Компаниянинг ўзи нашрга маълум қилишича, мазкур муассаса корпоратив тадбирлар, хорижлик меҳмонларни қабул қилиш ва бизнес ҳамкорлар билан учрашувлар ўтказиш учун мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг