“Олтин тўп”: Йил мураббийи совринига номзодлар эълон қилинди
Спорт
−
16:43 450 2 дақиқа
“France football” томонидан 2026 йилги “Олтин тўп” маросими доирасида йилнинг энг яхши эркак мураббийи совринига номзодлар рўйхати маълум қилинди. Ушбу номинацияда беш нафар мутахассис ғолиблик учун кураш олиб боради.
Номзодлар:
- Микель Артета (Арсенал);
- Луис де ла Фуэнте (Испания МТЖ);
- Унаи Эмери (Астон Вилла);
- Венсан Компани (Бавария);
- Луис Энрике (ПСЖ).
Микель Артета “Арсенал” билан юқори натижалар қайд этган бўлса, Унаи Эмери “Астон Вилла” билан муваффақиятли мавсум ўтказди. Венсан Компани эса “Бавария” билан ички чемпионатдаги натижалари орқали номзодлар рўйхатидан жой олди.
Луис де ла Фуэнте Испания терма жамоаси билан, Луис Энрике эса “Пари Сен-Жермен” билан эришган ютуқлари учун номзодлар қаторига киритилди. Хусусан, де ла Фуэнте 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Испания терма жамоасининг бош мураббийи сифатида катта натижа қайд этган.
Қайд этиш жоиз, ўтган йилги “Йилнинг энг яхши мураббийи” совринини “Пари Сен-Жермен” бош мураббийи Луис Энрике қўлга киритган эди. Энди испаниялик мутахассис ушбу совринни кетма-кет иккинчи марта ютиш имкониятига эга.
Ғолиб жорий йилнинг 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтадиган 2026 йилги “Олтин тўп” маросимида аниқланади.
Live
Барчаси