“Олтин тўп” учун даъвогарлар рейтинги янгиланди

Спорт

image
Нуфузли “Goal” нашри ушбу мавсумдаги “Олтин тўп” мукофотига асосий даъвогарлар рейтингини янгилади. Унда Ҳарри Кейн етакчилик қилмоқда.

Нашр талқинига кўра, “Бавария” ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн рейтингда биринчи ўринни эгаллаб, футболдаги энг нуфузли индивидуал мукофотнинг асосий фаворити сифатида кўрсатилди.

Унинг энг яқин таъқибчилари сифатида жамоадоши Микаэль Олисе ҳамда “Реал Мадрид” ҳужумчиси Килиан Мбаппе қайд этилган. Шунингдек, ПСЖ вингери Усмон Дембеле ва саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби Лионель Месси кучли бешликдан жой олган.

“Goal” талқинига кўра, “Олтин тўп” учун энг яхши 10 нафар даъвогар:
  • Ҳарри Кейн (“Бавария”, Англия)
  • Микаэль Олисе (“Бавария”, Франция)
  • Килиан Мбаппе (“Реал Мадрид”, Франция)
  • Усмон Дембеле (ПСЖ, Франция)
  • Лионель Месси (“Интер Майами”, Аргентина)
  • Эрлинг Ҳоланд (“Манчестер Сити”, Норвегия)
  • Ламин Ямаль (“Барселона”, Испания)
  • Хвича Кварацхелия (ПСЖ, Грузия)
  • Деклан Райс (“Арсенал”, Англия)
  • Луис Диас (“Бавария”, Колумбия)
Эътиборлиси, кучли йигирматаликдан “Бавария” ва “ПСЖ” клубларининг тўрт нафардан футболчиси ўрин олган. Шу билан бирга, амалдаги “Олтин тўп” соҳиби бу сафар рейтингнинг энг юқори ўринларидан жой олмади.

Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг