“Олтин тўп”ни орзу қиламан – Карим Бензема 

Спорт

image

Испаниянинг “Реал Мадрид” жамоаси форварди Карим Бензема жорий мавсумда Франция ташқарисида тўп тепадиган энг яхши француз футболчиси, деб топилди.

Карим Бензема ушбу совринни қўлга киритганидан хурсанд эканлигини ва “Олтин тўп” ҳам унинг орзуси экинлигини айтган. Бу ҳақда Бенземанинг сўзларига таяниб, “RMC Sport” нашри хабар берди.

“Мен Франция ташқарисидаги энг яхши футболчи сифатида эътироф этилганимдан хурсандман. Бу соврин фахрланиш учун сабаб бўла олади. Бу совринни қўлга киритиш қийин, чунки Францияда яхши ўйинчилар кўп. Ҳамма орзу қилган ҳужумчига айландимми? Менимча ҳа. Статистика мен учун энг муҳим нарса эмас. Ҳар доим жамоамга гол уришга ёрдам беришга ҳаракат қиламан. Албатта, мен “Олтин тўп”ни орзу қиламан, лекин жамоа манфаатини ўзимдан устун қўйсам, унга эриша олмайман”, деган “Реал Мадрид” ҳужумчиси.

Маълумот ўрнида, 34 ёшли ҳужумчи Ла лиганинг 31 ўйинида 27 гол урган ҳолда, Испания чемпионатининг энг яхши тўп урари бўлиб турибди. Энг яқин таъқибчиси бўлган “Сельта” ҳужумчиси Иаго Аспас ҳисобида эса 35 учрашувда 18 та гол мавжуд.

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Олтин тўп Карим Бензема

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг