“Олтин тўп”ни болалигимдан буён орзу қиламан – Бензема
Спорт
−
09 Октябрь 2021
2401“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема 2021 йилда “Олтин тўп” совринини қўлга киритишга умид қилмоқда. Бу ҳақда унинг ўзи айтиб ўтди.
“Болалигимдан “Олтин тўп”ни қўлга киритишни орзу қиламан. Бу кўпчилик футболчиларнинг орзуси. Футбол жамоавий ўйин, бу тўғри, лекин ҳар қандай футболчи жамоасига ғалаба қозонишда, ёрдам берса-да, “Олтин тўп”ни қўлга киритишга интилиши табиий. Мен бу совринни қўлга киритиш учун бор кучимни сарфлайман. Умид қиламанки, қачондир болаликдаги орзум амалга ошади”, дейди Бензема.
Эслатиб ўтамиз, Карим Бензема Евро-2020 мусобақасидан аввал 6 йиллик танаффусдан сўнг, Франция терма жамоасига қайтарилганди. Ҳужумчи унга қадар “уч ранглилар” таркибида 2015 йилнинг октябрь ойида Арманистонга қарши ўйинда майдонга тушганди.
Маълумот учун, Бензема “Реал Мадрид” либосида 569 та ўйин ўтказган. Бу муддат ичида у 269 та гол уриб, 151 голли узатмани амалга оширган. Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача амал қилади.