“Олтин тўп” маросими тарихда илк бор Лондонда ўтказилади
Спорт
−
29 Май 1540 1 дақиқа
2026 йилги “Олтин тўп” тақдирлаш маросимининг санаси ва ўтказилиш жойи расман тасдиқланди. Унга кўра, маросим тарихда илк бор Лондонда бўлиб ўтади. Бу ҳақда UEFA хабар берди.
“France Football” нашри жорий йилнинг 26 октябрь куни дунёнинг энг яхши футболчисига бериладиган мукофотнинг 70 йиллик юбилей маросимини ўтказади.
Тадбир илк бор 1956 йилда биринчи “Олтин тўп” соҳибига айланган Стэнли Мэттьюз хотираси учун Лондонда ташкил этилади. Шу вақтгача маросим доимий равишда Парижда ўтказилиб келинган эди.
Маълумот учун, 2025 йилги эркаклар ўртасидаги бош совринни ПСЖ қанот ҳужумчиси Усмон Дембеле қўлга киритган бўлса, аёллар ўртасидаги мукофот “Барселона” ярим ҳимоячиси Айтана Бонматига насиб қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Goal” нашри талқинига кўра Ҳарри Кейн бу йилги “Олтин тўп”ни ютиш учун асосий даъвогар сифатида кўрилаётганди.

Live
Барчаси