“Олтин тўп”га овоз бериш натижалари интернетга сиздирилди

Спорт

image

Испаниянинг "Реал Мадрид" клуби ҳужумчиси Карим Бензема 2022 йилги "Олтин тўп"нинг овоз бериш натижаларига кўра, ғолибликни қўлга киритган бўлиши мумкин. Бу ҳақда ""Sports Brief" нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, кучли учликка "Ливерпуль" ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ва "Бавария" вингери Садио Мане ҳам киритилган.

Шунингдек, "Олтин тўп"нинг беш карра соҳиби Криштиану Роналду бор-йўғи 1 та овоз тўплаган. Сон Хён Мин ва Жоау Канселу умуман овоз олмаган.

Аниқлик киритиш керакки, бу натижалар "Олтин тўп" таъсисчиси "France Football"га тегишли эмас. Бироқ мана шундай шов-шувларга француз нашрининг ўзи ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Боиси расмий совринни топшириш олдидан қанча шовқин-сурон кўп бўлса, "Олтин тўп" маросимига бўлган қизиқиш янада ортади.

Маълумот учун, "Олтин тўп"ни топшириш маросими жорий йилнинг 17 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Шубҳасиз, Бензема асосий фаворит ҳисобланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Карим Бензема "Олтин тўп"

Баҳолаганлар

143

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг