Олтин тишли буюмлар, қизил кенгуру ва эму ҳайвонлари — герблардаги тимсоллар нимани англатади?

Бу қизиқ

image

Қадим замонлардан бери турли хил халқлар, қабилалар ва алоҳида тоифаларнинг ўз белгилари бўлган. Мисол учун, бир гуруҳ одамлар ҳар хил бахтсизликлардан ҳимоя қилиши керак бўлган диний белгилар, тотемлар, ҳайвонлар тасвирларидан фойдаланган. Ҳозирга келиб бу белгиларнинг аҳамияти ортиб, давлат рамзига айланган. Шунинг учун, бу белгиларда ўша давлат танлаган йўл, ҳукмдорнинг олий кучи ва ҳукмронлигининг асосий ғояси мужассамланади.

Дунё давлатлари қатори Ўзбекистон ҳам ўз гербига эга. Бундан роппа-роса 29 йил олдин, 1992 йил 2 июль куни “Ўзбекистон Республикаси давлат герби тўғрисида”ги қонун имзоланган. Жуда кўп вариантлар ичидан танлаб олинган ушбу рамзнинг муаллифи рассом Aнвар Мамажанов ҳисобланади. Герб гуллаган водий узра чарақлаб турган қуёш тасвиридан ҳамда сўл томонида буғдой бошоқлари, ўнг томонида очилган пахта чаноқлари суврати туширилган чамбардан иборат. Унинг юқори қисмида республика жипслигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган. Эслатиб ўтамиз, саккиз қирра ичида жойлашган ярим ой ва юлдуз мусулмонларнинг қутлуғ рамзидир. Гербнинг марказида ҳиммат, олижаноблик ва фидойилик тимсоли бўлган афсонавий Ҳумо қуши қанотларини ёзиб турибди. Ушбу рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, яхшилик, бахт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди. Гербнинг пастки қисмида Республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бандига “Ўзбекистон” деб ёзиб қўйилган.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ўзбекистон гербида мамлакатнинг бойликлари, табиати, серқуёшлиги акс этган. Дунё давлатлари гербидан жой олган тимсоллар нимани англатади. Қуйида шу ҳақда фикр юритамиз.

Аргентина

Aргентина Республикаси герби эллипсга ўхшайди. Aсосий ўқдаги эллипс икки хил рангга ажратилган. Тепаси очиқ кўк, пастки қисми  кумуш ранг. Бу ранглар давлат байроғида ҳам тасвирланган. Ўнг қўлларини ушлаган яланғоч одам билаклари ҳозирги Aргентина Республикасининг тўғридан-тўғри мисоли бўлган Рио де ла Платанинг Бирлашган вилоятларини ташкил этувчи вилоятларнинг эгизаклашувига тегишли. Шапкага озодлик учун курашнинг таниқли белгиси сифатида қаралади. Сол де Маё яъни май қуёши ҳам худди шу маънони англатади. Қўл сиқиш Aргентина федерацияси субъектлари ўртасидаги келишувни, дафна гулчамбари эса Aргентинанинг мустақиллик учун курашдаги ғалабасини англатади. Иккала қўл билан қалқон майдонларининг ўртасида симметрик вертикал пайпоқ билан ушлаб турилади ва бу садоқатнинг белгисидир.

Хитой

Хитой Халқ Демократик Республикаси гербидаги олтин тишли буюмлар меҳнатни, гуруч ва буғдой халқнинг асосий озиқ-овқатини, ҳосилнинг олтин рангдалиги эса қишлоқ хўжалигини англатади. Гербнинг пастки қисми қизил белбоғ билан боғланган бўлиб, бутун халқнинг яқин бирлигини, фаровонлигини ифодалайди. Мамлакат номи қизил камарга тантанали ва блок ҳарфлар билан қўшиб ёзилган, улар тиш нақшига ўхшаш. Энг марказий қисмида жойлашган беш қиррали Венера бутун мамлакат  Коммунистик партия атрофида бирлашганлигига ишора қилади. 31 маъмурий вилояти ва автоном вилоятларини ифодаловчи 31 ёруғлик нурлари ҳам мавжуд. Шунингдек, қизил ранг инқилобни, очиқ жойлар эса ер юзида ҳудудини кенгайтирмоқчилигини англатади.

Aвстралия

Aвстралия давлати гербида олтита штатининг рамзлари тасвирланган қалқон мавжуд бўлиб, уни қизил кенгуру ва эму ҳайвонлари ушлаб туради. Лекин улар ҳеч қачон миллатнинг расмий ҳайвон тимсоллари сифатида белгиланмаган. Шунчаки, бу ҳайвонлар орқага эмас, кўпроқ олдинга ҳаракат қилгани сабаб тараққиётни ифодалаган. Эсcутчеон – гербнинг марказий нуқтаси. Унинг ичида ҳар бир Aвстралия штатининг нишони жойлашган ва штатлар федерациясини ифодаловчи қуролсиз чегаралар билан ўралган. Пастки қисмида миллат номи ёзилган вароқ бор.

Шунингдек, унда тепаликни ташкил этувчи кўк ва олтин гулчамбар устида етти қиррали Ҳамдўстлик юлдузи мавжуд. Жанубий хоч юлдуз туркумини ифодалайди.

Германия

Германия федерал ҳукуматининг герби олтин рангда бўлиб, унинг устига  қизил зирҳли қора бургут жойлашган. Гербнинг келиб чиқиши узоқ тарихга бориб тақалади. Қадим замонлардан буён одамлар бургутни “Худоларнинг хабарчиси” деб улуғлаган, жасорат, тириклик ва қуёшнинг рамзи сифатида қараган. Немисларнинг гербидаги бургутнинг думи қисқа ва туклари камроқ деталга эга.

Умумий маънода қора бургут ўнгга қараган, қанотлари ёйилган ва туклари туширилган, қирмизи тумшуғи, тили, панжалари ва тирноқлари бўлган олтин қалқон сифатида тасвирланган.

Мексика

Мексика герби асрлар давомида мамлакат сиёсати ва маданиятининг муҳим рамзи бўлиб келган. Гербда кактусда ўтирган бургут илонни ютиб юборгани тасвирланган. Мексикаликлар орасида тасвирлар чуқур диний мазмунга эга, аммо европаликлар учун бу яхшиликнинг ёвузлик устидан ғалаба қозонишини билдиради. Олтин бургут Мексиканинг расмий қуши бўлиб, у яхшиликни, Илон эса ёмонлик, ёвузликни ифодалайди. Гербда эман ва дафна барглари ҳам тасвирланган. Бургут устида турган “Туна” деб номланган кактуснинг меваси муқаддас худосининг жияни Копилнинг юрагини англатади.

Саудия Aрабистони

Саудия Aрабистонининг гербида хурмо дарахти ва вертикал тарздаги иккита қилич тасвири жойлашган. Икки қилич 1926 йилда Ибн Сауд бошчилигида бирлаштирилган Ҳижоз Шоҳлиги ва Нажд Султонлигининг қарамликларини англатади. Хурмо дарахти шоҳликнинг мулкини, унинг халқи, мероси, тарихи ва табиий бўлмаган бойликларини ифодалайди.  Муаллиф хурмо орқали фаровонликни, кесиб ўтган қиличлар орқали эса адолатни тасвирлаган. Умумий маънода, пальма халқни ҳимоя қилиш учун ишлатилиши керак бўлган кучларни ифодаловчи иккита қилич билан қўриқланганлиги кўрсатилган.

Эрон

Эрон гербида араб ёзувидаги ҳарфни иккилантириш учун ишлатиладиган "ташдид" белгиси мавжуд. Ташдид томонидан кўтарилган тўртта ярим ой - бу Аллоҳ сўзининг услубий ифодаси ҳисобланади. Рамзнинг бешта қисми дин асосларини ҳам англатади. Тимсол шакли Эрон учун ҳалок бўлган одамларнинг хотирасига бағишланиб лолага ўхшаш тарзда танланган. Бу Эронда ёш аскар ватанпарварлик билан вафот этса, қабрига қизил лола ўсадиган қабр мифологиясидан келиб чиққан. 

Логотип Ҳамид Надими томонидан ишлаб чиқилган ва 1980 йил 9 майда Оятуллоҳ Руҳуллоҳ Хомайни томонидан расман тасдиқланган.

Маълумот ўринда, дастлабки герблар антик даврда пайдо бўлган. Мисол учун, қадимги Шумер давлати ва Рим империяси рамзида бургут тасвирланган.

Aмир Темир давлатининг ҳам герби мавжуд бўлиб унда 3 ҳалқа тасвирланган. Бу Aмир Темурнинг 3 иқлимда, яъни Шимол, Жануб ва Ғарбда ҳукмрон эканига ишорадир.

Ўрта асрларга келиб кўпгина шаҳарлар ўз гербига эга бўлган. Кейинчалик байроқларда, қоғоз пулларда, муҳрларда, қоғозларда гербларнинг тасвири пайдо бўлди. Aйтмоқчи, герб ва уларнинг тарихи билан гералдика фани шуғулланади.

Юлдуз Абдурашидова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг