Олтин сотувчи ва сотиб олувчи асосий мамлакатлар эълон қилинди. Рўйхатда Ўзбекистон ҳам бор
Олам
−
03 Май 2019
97362019 йилнинг I чорагида дунё мамлакатларининг Марказий банклари 145,5 тонна олтин сотиб олди. Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг аналогик вақтига нисбатан 68 фоизга кўп. Бу ҳақда World Gold Council (WGC, Бутун дунё олтин кенгаши) ҳисоботида айтиб ўтилган.
Қайд этилишича, Россия I чоракда олтин сотиб олиш бўйича етакчилик қилган. 2019 йилнинг I чорагида Россия банки 55, 3 тонна олтин сотиб олиб, заҳираларини 2168,3 тоннага етказган. Ташкилотнинг қайд этилишича, Россия АҚШ янги санкциялар жорий қилган тақдирда долларга бўлган боғлиқликни камайтириш учун олтин харидига эътибор қаратяпти.
Ҳисоботда қайд этилишича, I чоракда Эквадор, Туркия, Қозоғистон, Қатар ва Колумбия банклари олтин сотиб олган. Асосий олтин сотувчилар Ўзбекистон, Мўғулистон ва Тожикистон Марказий банклари бўлган.
LiveБарчаси