Олмаотада 9 ёшли бола илон чақиши оқибатида вафот этди
Олам
−
01 Июль 2023
12027Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида бир бола илон чақиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилнинг 27 июнь куни вилоятнинг Кеген қишлоғида соат 13:35 да 9 ёшли бола илон чақиши ташхиси билан оғир аҳволда туман шифохонасининг тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.
Болага реанимация бўлимида детоксификация муолажаси ва схема бўйича илон заҳарига қарши қўш зардоб берилган.
Кеген вилояти шифохонаси бош шифокори ўринбосари Мурат Сериқулининг тушунтиришича, болада илон чақиши оқибатида ўпка шиши, токсик гепатит ва токсик нефрит каби кўплаб асоратлар ривожланган. Оқибатда органлар етишмовчилиги юзага келган.
Ўз вақтида интенсив реанимация ёрдами кўрсатилганига қарамай, бола 29 июнь куни вафот этган.
2023 йил бошидан бери Олмаота вилоятида илон чақиши билан боғлиқ 11 та ҳолат қайд этилган. Бироқ бу биринчи ўлим бўлди.