Олмалиқдаги корхонада портлаш содир бўлди
3-саҳифа
−
15 Июнь 2022
8152Бугун, 15 июнь куни Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган корхонада портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, портлаш соат 17:55 да Олмалиқ шаҳридаги “Аммофос-Максам” корхонаси ҳудудида ижарада фаолият юритаётган “Maxam-Uzbekistan” қўшма корхонасининг реахит ишлаб чиқариш цехида содир бўлган. Бунга технологик жараённинг бузилиши сабаб қилиб кўрсатилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ушбу цехнинг бино конструкциялари бузилган. Шунингдек, воқеа жойига яқин бўлган юк машинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олган.
“Айни вақтда жабрланган фуқаро шаҳар тиббиёт бирлашмасида, шифокорлар назоратида, аҳволи қониқарли. Вазият оқибатида ишчи-ходимларнинг ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси