Олмалиқда одамлар музқаймоқдан оммавий заҳарланди
3-саҳифа
−
15 Август 2021
15668Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида музқаймоқдан оммавий заҳарланиш ҳолати бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Санитария ва эпидемиология бошқармаси ҳолат бўйича расмий маълумот берди.
Маълум бўлишича, Олмалиқ шаҳар юқумли касалликлар шифохонасида, ҳақиқатан ҳам З6 нафар бемор шу ташхис билан ётқизилган.
Бугунги кун ҳолатига уларнинг 31 нафарига аҳволи яхши бўлгани сабабли, уйига рухсат берилган. Яна беш нафар бемор даволанишда, аҳволи ўртача.
Бундан ташқари, Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига шу ташхис билан ётқизилган 1З нафар бемор мавжуд. Айни пайтда уларнинг ҳолати ўртача оғир, муолажалар давом этирилмоқда.
Ҳақиқатан ҳам, хусусий тадбиркор томонидан ишлаб чиқарилган музқаймоқ бу вазиятга сабабчи бўлгани аниқланган. Бу тадбиркорлик субъекти Олмалиқ шаҳрида жойлашган.
Айни пайтда вазият юзасидан амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли хулосалар мутасаддиларга берилган. Эпидемиологик суриштирувлар давом эттирилмоқда.
Аввалроқ, Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги боғчада болалар оммавий заҳарлангани ҳақида хабар берган эдик. Дастлаб, 25 нафар бола шифохонага ётқизилган. Кейинроқ, уларнинг сони 32 нафарга етган. Заҳарланган болаларга “ботулизм” ташхиси қўйилган. Оққўрғондаги заҳарланишни Ўзбекистон Президентининг топшириғига биноан Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев жойига чиқиб ўрганган.
Оққўрғон туманида боғча тарбияланувчилари заҳарланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 2571-моддаси (Санитарияга оид қонунчиликни ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси