Вайрон қилинган Олма-ота аэропорти фаолияти қачон тикланиши маълум бўлди
Олам
−
12 Январь 2022
5833Қозоғистондаги тартибсизликлар вақтида техник жиҳатдан зарар кўрган Олма-ота аэропорти қайта ишлашга тайёр. Аэрапорт эртага, 13 январдан фаолиятини тиклайди. Бу ҳақда “Orda.kz” нашри хабар бермоқда.
“Аэропорт раҳбариятининг дастлабки маълумотларига кўра, ички ва халқаро рейслар авиакомпаниянинг парвозлар жадвали вақтига кўра, соат 8:00 дан 21:00 гача амалга оширилади”, деган Фуқаро авиацияси қўмитаси вакили.
Маълумот учун, мамлакатдаги тартибсизликлардан сўнг, Олма-ота шаҳри ва Толдиқўрғон шаҳри аэропортларига техник зарар етиб, фаолияти тўхтатилган эди.
Аввалроқ, Саноат ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Қайирбек Ускенбоев барча ҳудудларда шаҳар автобуслари қатнови, барча вокзалларда йўловчи ва юк поездлари ҳаракати тўлиқ тикланганини маълум қилган эди.
Унинг сўзларига кўра, республика йўлларида автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун ҳеч қандай чеклов йўқ.
LiveБарчаси