Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Malibu-2 сотиб олади. Қимматбаҳо автомобиль кимга керак бўлиб қолди?

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарийб 326 млн сўмга Malibu-2 автомобилини харид қилиш учун шартнома тузди. Бу ҳақдаги маълумот давлат харидлари порталига жойланган.

QALAMPIR.UZ автомобиль сотиб олиниши юзасидан маълумот учун Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати билан боғланди. Ўз ўрнида, вазирлик ахборот хизмати Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Сарвар Бузрукхоновдан иқтибос келтирди.

Унга кўра, хизмат автомобили вазир учун эмас, вазир ўринбосарларидан бири учун харид қилинмоқда. Абдуқодир Тошқулов Ҳукумат берган ва барча вазирлар фойдаланадиган хизмат машинасидан фойдаланишда давом этяпти.

Автомобилнинг харид қилинишига сабаб сифатида, вазир ўринбосарларидан бири 2014 йилдан буён Lacetti-Gentra русумли автомобилдан фойдаланиб келиши маълум қилинган.

Йиллар давомида ушбу транспорт воситасининг техник ҳолати эскирган. Шу туфайли у кўп харажатни талаб қиляпти. Мана шу харажатларни камайтириш учун ҳам уни алмаштирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 январь куни Абдукодир Хамидович Тошкулов Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинланганди.

Шунингдек, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс 1758-модда билан тўлдирилди. Унга кўра, давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

447

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг