Олий таълимда давлат грантлари сони 25 фоизга оширилади

Жамият

image

Ўзбекистонда келгуси ўқув йилидан бошлаб, олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони 25 фоизга ҳамда эҳтиёжманд оилалар фарзанди бўлган хотин-қизлар учун давлат грантлари сони 2 бараварга оширилади. 

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган “2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонда сўз боради.

Шунингдек,  хусусий олий таълим муассасаларида мутахассисларни тайёрлашга давлат гранти бериш тизими жорий этилади. 

Фармонга кўра, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021/2022 ўқув йили учун ўқишга қабул қилишга давлат буюртмаси параметрларининг тубдан қайта кўриб чиқилишини таъминлаши лозим.

Маълумот учун, 2020 йилда олий таълимга қабул параметрлари 2016 йилга нисбатан 2,5 баробарга ўсган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, ёшларни олий таълим билан қамраб олиш даражаси 9 фоиздан 25 фоизга етган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг