Олий таълимда 11,5 млрдлик камчилик аниқланди. Хато қилганлар жазоландими?

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг биринчи ярмида 205 та таълим муассасасида 11,5 млрд сўмдан зиёд молиявий хато ва камчиликлар аниқланган. Шундан 4 млрд сўмга яқин маблағларнинг қайтарииши таъминланган. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 2019 йилда аниқланган молиявий қонунбузарликлар қарийб 20 млрд сўмни ташкил этган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 66 фоизга камайган. 2021 йилнинг ўтган даврида эса 5,2 млрд сўмни ташкил этган.

Шунингдек, 2019 йилда олий таълим соҳасида 142 та жиноятлар содир этилган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 39 фоизга (87 та) ёки жиноят содир этган шахслар сони 35 фоизга камайган. 2021 йилнинг 6 ойида эса 16 тани ташкил этган.

Хабарга кўра, молиявий хатоликларга йўл қўйган 139 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо қўлланилган. Шундан 99 нафар ходимга ҳайфсан берилган, 3 нафар ходимга нисбатан жарима қўлланилган, 37 нафар ходим эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг