Олий таълим вазирлиги ва унинг “ука”лари бюджет қонунбузарлиги бўйича етакчилик қилди
Жамият
−
11 Апрель 2019
7011Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан жорий йилнинг I чорагида ўтказилган назорат тадбирлари ҳақида хабар берган эдик.
Қайд этилишича, I чорак давомида Иш режаси, Ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг топшириқлари асосида 1 993 та назорат тадбирлари ўтказилган ва жами 70,2 млрд сўм миқдорида бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари ва бошқа ноқонуний харажатлар аниқланган.
Вазирлик ва идоралар кесимида энг кўп миқдорда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари қуйидагича:
Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари миқдори 6,2 млрд сўмни ташкил этиб, шундан 4,9 млрд сўми (78 фоиз) бюджетга тикланди;
Халқ таълими вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари миқдори 3,7 млрд сўмни ташкил этиб, шундан 3 млрд сўми (80 фоиз) бюджетга тикланди;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари миқдори 1,5 млрд. сўмни ташкил этиб, шундан 1,4 млрд сўми (89 фоиз) бюджетга тикланди;
Мактабгача таълими вазирлиги тизимида қонунбузилиш ҳолатлари 1,5 млрд сўмни ташкил этиб, шундан 1,2 млрд сўми (83 фоиз) бюджетга тикланган.
Йирик миқдорда молиявий хато ва камчиликлар Жиззах (5,3 млрд сўм), Сурхондарё (2,5 млрд сўм), Фарғона (2,1 млрд сўм), Самарқанд (2,1 млрд сўм), Қашқадарё (1,9 млрд сўм), Андижон (1,5 млрд сўм), Тошкент (1,3 млрд сўм) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (2,6 млрд сўм) аниқланган.
LiveБарчаси