Олий таълим вазири Тошқулов яна бир “курси”ни эгаллади
Жамият
−
04 Февраль 2022
11817Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимида ишлаб келаётган Абдуқодир Хамидович Тошқулов Ўзбекистон волейбол федерациясига президент этиб сайланди. Овоз бериш жараёни бугун, 4 февраль куни Ўзбекистон волейбол федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида бўлиб ўтди.
Конференцияда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов Волейбол федерацияси президентлигига Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов номзодини илгари сурди.
Абдуқодир Тошқулов номзоди бир овоздан маъқулланиб, Ўзбекистон волейбол федерациясининг президенти этиб сайланди.
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги фармони билан Абдуқодир Тошқулов Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига тайинланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь