Олий таълим тизимида қарийб 14 млрд сўмлик молиявий хатоликлар аниқланди

3-саҳифа

image

Ўзбекистоннинг Олий ва ўрта махсус таълими тизимида 9 ой мобайнида қарийб 14 млрд сўмлик молиявий камчиликлар аниқланди. Бу ҳақда, бугун, 20 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Ички аудит ва молиявий назорат бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Тошматов маълум қилди.

Аниқланишича, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 245 та таълим муассасасида жами 13 млрд 605,3 млн сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилган.

Ушбу аниқланган молиявий хато ва камчиликларнинг:

• 8 млрд 35,5 млн сўм ёки 59,1 фоизи иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда стипендия тўловлари бўйича;

• 1 млрд 111,7 млн сўм ёки 8,2 фоизи товар-моддий қийматликларнинг камомади ва ноўрин ҳисобдан чиқарилиши бўйича;

• 128,0 млн сўм ёки 0,9 фоизи таъмирлаш ишлари учун ортиқча қилинган харажатлар бўйича;

• 267,1 млн сўм ёки 2 фоизи ижара тўлови ва бюджетга ўтказилиши лозим бўлган тўловлар бўйича;

• 4 млрд 62,9 млн сўми ёки 29,9 фоизи эса бошқа турдаги харажат турлари ҳиссасига тўғри келган.

Хабарга кўра, молиявий камчиликларга йўл қўйган раҳбар ва масъул ходимларнинг 33 нафарига нисбатан интизомий жазо қўлланилиб, 21 нафари лавозимидан озод этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг