Олий судга эски раис янгидан сайланди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Олий суд раиси Козимжон Комилов лавозимига қайта сайланди. Бу ҳақда бугун, 13 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма еттинчи ялпи мажлисида қарор қабул қилинди.

Айтиш жоизки, Президент Шавкат Мирзиёев Комилов Козимжон Фозилович номзодини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимига навбатдаги муддатга сайлаш учун Сенатга тақдимнома киритганди. Ушбу тақдимнома сенаторлар томонидан кўриб чиқилиб, тасдиқланди.

Маълумот ўрнида, Козимжон Комилов 2017 йилнинг май ойидан буён мамлакат Олий суди раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди. Олий суд раиси ҳар 5 йилда бир марта сайланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

244

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг