Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди
Жамият
−
25 Январь 8542 2 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши маълум қилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 январдаги фармойиши билан:
- Абдураҳмон Бакаевич Сафоев ёзма аризасига асосан Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан;
- Жамшид Шуҳратиллоевич Ҳомидов ёзма аризасига асосан Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари –иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, шу кунги фармойишига мувофиқ:
- Наврўз Бобоқулович Раҳмонов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Тошкент вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
- Сардор Тоҳирович Жўрабоев – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сирдарё вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
- Абдуносир Абдуҳамидович Эгамбердиев – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Наманган вилоят суди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига;
- Зоир Аманович Рустамов – судьялик ваколати муддати даврининг беш йил муддатига Сурхондарё вилоят суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.
Бугун, 25 январь куни Сенатнинг 3-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Олий Мажлис Сенатнинг ушбу масала юзасидан қабул қилинган қарорига асосан Наврўз Бобоқулович Раҳмонов, Абдуносир Абдуҳамидович Эгамбердиев, Зоир Аманович Рустамов, Абдувоҳид Абдуқодирович Қосимов ва Ҳасан Суннатуллаевич Эгамбердиев Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.
Live
Барчаси