Олий суд раисининг биринчи ўринбосари инсультга учрадими?
Жамият
−
05 Июль 9439 2 дақиқа
Айрим манбаларда Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Икром Муслимов инсультга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
“Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларини бу каби фейк маълумотларга ишонмасликка чақирамиз.
Ахборот ресурсларидан ҳаққонийлиги тасдиқланмаган, асоссиз маълумотларни тарқатмаслик сўралади”, дейди Обидов.
Шунингдек, у ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик мавжудлигини эслатган.
Маълумот учун, Икром Муслимов 1972 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Миллати – ўзбек. Маълумоти – олий. Мутахассислиги – ҳуқуқшунос. 1996 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида адлия ва суд идораларида турли лавозимларда ишлаган. 1998-2001 йилларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани судьяси, 2001-2005 йилларда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди судьяси, 2005-2013 йилларда Олий суд судьяси, 2013-2018 йилларда жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти суди раиси бўлиб ишлаган. 2018-2019 йилларда Олий суд судьяси, 2019 йил 12 октябрдан Олий суд раиси ўринбосари – Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимида фаолият юритган. У 2024 йил сентябрь ойида Олий суд раисининг биринчи ўринбосари – Судлов ҳайъати раиси лавозимига тайинланди.
Live
Барчаси