Олий суд автомобилнинг орқа ойналарига парда ўрнатиш масаласига нуқта қўйди
Жамият
−
25 Август 2020
35977Ўзбекистонда автомобилларнинг орқа эшик ойнасига парда тақиб юриш масаласи кўпдан бери баҳсларга сабаб бўлиб келяпти. Турли даражадаги судларнинг парда масаласида ижобий қарорига қарамай, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ходимлари йўлларда ҳайдовчиларни парда учун жаримага тортишдан тўхтамаяпти. Охир-оқибат парда масаласи энг юқори суд инстанциясига етиб борди.
Бугун, 25 август куни Олий судда енгил автомобилларнинг орқа ойналарига парда тақиб юришга оид ишни кўриб чиқиб, ўз қарори билан парда таъқиб юриш мумкинлигини тасдиқлади.
Автомобилларнинг орқа эшик ойнасига парда тақиб юриш масаласи ҳозирча Олий суднинг ўзи расмий хабар берганича йўқ. Аммо бу хабар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, улгурди.
Олий суднинг мазкур қарорига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев муносабат билдирди. У ойнага парда тақиш таъқиқланмаганлиги яна бир бор исботланганини айтиб ўтган.
“Жамоатчиликни, ҳайдовчиларни бу кичик хушхабар билан табриклайман!”, деган Кушербоев.
Маълумот учун, Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари ва ҳайдовчилар ўртасида тортишувларга сабаб бўлаётган автомобилларнинг орқа ён ойнасига парда тақиш масаласини Олий судда ташкил этилган ишчи гуруҳ ўрганиб чиқиши айтилганди. Бу ҳақда ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Эрали Бозоров журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда таъкидлаб ўтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь