Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисининг иккинчи иш куни бошланди

Жамият

image

2019 йил 3 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.

Бугун – 4 май куни Тошкент шаҳрида ялпи мажлиснинг иккинчи иш куни бошланди.

Мажлисни Сенат раиси Н.Йўлдошев очиқ деб эълон қилди.

Ялпи мажлиснинг биринчи иш кунида кун тартибига киритилган 23 масаладан 12 таси кўриб чиқилган бўлса, бугун қолган масалалар кўриб чиқилади.

Кун тартибига кўра, бугун Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ҳисоб палатасининг 2018 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботлари эшитилади.

Тошкент вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи тўғрисида, 2019 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ривожлантириш дастурига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилади.

Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига, Сув объектларига оқинди сувларни оқизиш билан боғлиқ муаммолар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – транспорт вазирига парламент сўрови юбориш кўзда тутилган.

Контракт бўйича ҳарбий хизматга кириш ва уни ўташга оид қонун ҳужжатлари ижроси ҳолати ва бу соҳадаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Ариповга юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинади. Шунингдек, Сенат ваколатига оид яна бошқа масалалар кўриб чиқилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг