Олий аттестация комиссиясига раис тайинланди
Жамият
−
19:55 2565 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Мунира Абдуғофуровна Аминова Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Олий аттестация комиссияси хабар берди.
Маълумот учун, Мунира Аминова мазкур тайинловга қадар Буюк Британиянинг Қироллик қишлоқ хўжалиги университети билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ташкил этилган Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ректори лавозимида фаолият кўрсатган.
Меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистон Молия вазирлиги, Халқаро Вестминстер университети, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Халқаро маъмурий фанлар институти, Eвропа Иттифоқи дастурлари ҳамда Бельгия ва Нидерландиянинг нуфузли олий таълим муассасаларида раҳбарлик, илмий-педагогик ва экспертлик лавозимларида фаолият юритган.
Мунира Аминова – сиёсий фанлар доктори, давлат бошқаруви ва олий таълим соҳаларида катта тажрибага эга. У Тошкент давлат техника университети, Буюк Британиядаги Бирмингем университети ва Брюссель Врие университетида таҳсил олган. 2024 йилдан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси сифатида фаолият юритмоқда.
Live
Барчаси27 Октябрь