Оливейранинг мураббийи Махачев билан жанг олдидан катта гапирди

Спорт

image

Бразилиялик UFC жангчиси Чарльз Оливейранинг мураббийи Алириза Ное россиялик жангчи Ислом Махачевнинг кураш маҳоратини юқори баҳолади.

Мутахассиснинг фикрича, Махачев собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовга нисбатан кучлироқ спортчи.

“Оливейранинг рақиби маҳоратли курашчи. Менимча, Махачев Ҳабибдан яхшироқ жанг қилади.

Чарльз билан узоқ муддатдан буён машқ қилмоқдамиз ва мен Махачев Оливейрани йиқита олишига ишонмайман. Жанг учинчи раундда якунланади. Оливейра Исламни таслим бўлишига мажбур қилади ёки нокаутга учратади", дейди Алириза Ное.

Эслатиб ўтамиз, Махачев Оливейра устидан ғалаба қозонган тақдирда енгил вазн тоифасида UFC чемпионига айланади. Чемпионлик жанги 22 октябрь куни Абу-Дабида бўлиб ўтади.

Шаҳзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

226

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг