Оливейра - Дариуш жанги муддатидан олдин якунланди

Спорт

image

Канадада бўлиб ўтган UFC 289 турнирининг “Co main event” жанги муддатидан олдин якунланди. Мазкур тўқнашувда енгил вазн тоифаси вакили бразилиялик собиқ чемпион Чарльз Оливейра АҚШ вакили Бэнил Дариушни 1-раунднинг сўнгги дақиқасида нокаутга учратди.

Дастлабки дақиқаларни ўз ҳисобига ёзиб бораётган Дариуш жиу-житсу устасини партерда қийнаб қўйди. Нокаутга қадар тўлиқ устунлик қайд этган америкалик раунд сўнгида иккита кучли зарба ўтказиб юборди ва ҳимояланишга мажбур бўлди.

Кетма-кет берилган зарбалар натижасида рефери пассив ҳимоя қайд этиб, жангни тўхтатди. Шу тариқа, даъвогарлик учун кечган жангда техник нокаут эвазига бразилиялик спортчининг қўли баланд кўтарилди. 

Маълумот учун, енгил вазн тоифасида ўтказилган мазкур жанг ғолиби бўлган Оливейра амалдаги UFC чемпиони россиялик Ислом Махачевга қарши камар учун жанг қилиш имконини қўлга киритди. Бундан кўриниб турибдики, навбатдаги жанг реванш мақомида бўлади.

Муҳсинжон Умурзоқов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг