Олимпиада вақтида теракт уюштирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Спорт

image

Франция полицияси Олимпия ўйинлари пайтида вазиятни беқарорлаштиришга уринишда гумон қилинган россияликни қўлга олди. Бу ҳақда “France-Presse” хабар берди.

Манбага кўра, 23 июль куни Олимпиада ўйинлари вақтида теракт уюштиришда гумон қилинган шахс қўлга олинган. 

Франция ҳукумати 2024 йилги Олимпиада ўйинларида терактлар содир этилиши хавфидан ўз хавотирини билдирди.

“23 июль куни Францияда адоват қўзғатиш мақсадида хорижий давлат билан ҳамкорлик қилиш бўйича иш очилди. Жиноятчига 30 йиллик қамоқ жазоси тайинланади”, дейилади прокуратура баёнотида.

Агентлик маълумотларига кўра, гап 1984 йилда туғилган Россия фуқароси ҳақида кетмоқда, унинг исми кўрсатилмаган. Қайд этилишича, у ҳозирда қамоқда сақланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция теракт Олимпиада

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг