Олимлар йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган мамлакатларни маълум қилди
Олам
−
11 Август 2021 30667 1 дақиқа
Мутахасcисларнинг таъкидлашича, ҳароратнинг 1,5 даражадан кўпроқ исиши Тинч океанидаги баъзи орол давлатларининг йўқ бўлиб кетишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар бермоқда.
Қайд этилишича, минтақа мамлакатлари анчадан бери кучли денгиз тўлқинлари, кучли циклонлар, узоқ давом этган қурғоқчилик ва ер ости сувларининг шўрланиши оқибатида қишлоқ хўжалигига зарар етишидан азият чекмоқда. Бундан ташқари, Жаҳон океани сатҳининг кўтарилиши туфайли кўплаб мамлакатларни сув босяпти.
“Бу ҳолатлар Кирибати, Вануату ва Соломон ороллари каби давлатларни яшашга яроқсиз ҳолатга келтиради”, дейди тадқиқотчи Никола Казуле.
Таъкидланишича, сайёрада юз бераётган табиий офатлар – AҚШ, Канада, Сибир, Туркия ва Грецияда юз берган ёнғинлар, Хитойдаги сув тошқини иқлим инқирозига олиб келмоқда.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь