Олимлар XXI аср охирида инсонлар қанча яшашини аниқлади
Бу қизиқ
−
03 Июль 2021
14378XXI аср охирига келиб ўртача умр кўриш давомийлиги 130 ёшга етиши мумкин. Вашингтон университети (АҚШ) олимлари “Demographic Research” журналида чоп этилган тадқиқотларида шундай хулосага келишди.
Таъкидланишича, мутахассислар илмий иш олиб боришган, унда статистик маълумотлар, шунингдек, Халқаро узоқ умр кўриш маълумотлар базаси демографик прогнозлари ва янгиланишлари кўриб чиқилган. Бундан ташқари, мутахассислар қарияларнинг омон қолиш моделини таҳлил қилган.
Олимлар Европанинг 10 та мамлакати ҳамда Канада, Япония ва AҚШдан келган узоқ умр кўрувчиларга доир маълумотларни ўрганган. Статистик таҳлилларда 2020 йилдан 2100 йилгача ҳар 13 мамлакатда ўлимнинг мумкин бўлган максимал ёши ҳисоблаб чиқилган.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, XXI асрда одамларнинг 126-130 ёшгача умр кўриш эҳтимоли 99 фоиздан ошади. Олимларнинг хулосасига кўра, дунё аҳолисининг 13 фоизи ўзининг 130 йиллигини нишонлайди. 135 йил умр кўриш эҳтимоли эса кам бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь