Олимлар: SARS-CoV-2 вируси АҚШда 2019 йилда пайдо бўлган 

Олам

image

Олимлар томонидан ўтказилган синовлар COVID-19 АҚШда 2019 йил декабрда пайдо бўлганини кўрсатмоқда. Бу ҳақда АҚШ Миллий соғлиқни сақлаш институтлари (NIH) хабар қилмоқда.

“Янги тадқиқотлар шуни кўрсатадики, SARS-CoV-2 инфекцияси бешта штатда касаллик тарқалгани тўғрисида берилган хабардан олдин топилган. Унга кўра коронавирусни келтириб чиқарадиган вирус АҚШда декабрь ойидаёқ мавжуд бўлган”, дейилади хабарда.

Тадқиқотчилар 2020 йил 2 январдан 18 мартгача бўлган даврда 24000 дан ортиқ қон намуналарини таҳлил қилдилар. Иллинойс, Массачусетс, Миссисипи, Пенсильвания ва Висконсин штатларидаги 9 нафар инсонда SARS-CoV-2 га қарши антитаналар аниқланди. Ижобий намуналарнинг аксарияти ушбу штатларда қайд этилган дастлабки ҳолатлардан олдин тўпланган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотига кўра, дунё бўйича 177,4 млн нафар инсонда COVID-19 аниқланган бўлиб, уларнинг 161,9 млн нафари даволанган ва 3,8 млн нафари  вафот этган.

Исломжон Омонжонов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг