Олимлар саратонга қарши самарали восита кашф қилди
Саломатлик
−
24 Апрель 2022
29446Германиянинг Констанц университети тадқиқотчилари саратон ҳужайралари тарқалишига самарали қаршилик кўрсатадиган моддани топишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда “Focus” нашри хабар берган.
“Cell Chemical Biology” журналида чоп этилган биолог Кристоф Хаук бошчилигидаги гуруҳ тадқиқотида онкология ривожланишига самарали қаршилик кўрсата оладиган янги турдаги ингибиторни (жараённи бостирувчи модда) топиш ҳақида ёзилган. Ингибитор саратон ҳужайраларини беркитиб қўяди ва шу билан уларнинг соғлом тўқималарга кириб боришини олдини олади.
Бунда ўсимта ҳужайраларини изоляция қилиш қуйидагича ишлайди:
Бирор киши саратон касаллигига чалинганда, ҳужайра ўсиши назоратдан чиқиб кетади. Ҳужайрада содир бўладиган барча жараён иккита фермент гуруҳининг мавжудлигини талаб қилади:
- протеин фосфатаза;
- протеин киназлари.
Ушбу икки фермент инсон танасидаги ўсиш, кўпайиш, фарқлаш ва ҳаракат каби барча ҳужайра жараёнларини бошқаради.
Айнан ушбу жараёнда Хаук бошчилигидаги тадқиқот гуруҳининг ингибитори ҳаракатга киришади. У ўсимта ҳужайраларидаги асосий фермент - протеин фосфатаза PPM1F'ни чиқариб юборади. Энди ингибитор, бир сўз билан айтганда, саратон ҳужайрасига ёпишади ва шу билан уни ҳаракат қилиш қобилиятидан маҳрум қилади. Натижада ўсимта соғлом тўқималарга киролмайди. Бу тарқалишнинг олдини олади.
Топилган ингибитор саратон ҳужайраларининг юқори ҳаракатчанлигини олдини олишда самарадорлиги учун блокировка деб номланган.
LiveБарчаси