Олимлар “omicron” болаларда оғир кечишидан огоҳлантирмоқда
Саломатлик
−
26 Январь 2022
9006Коронавируснинг “omicron” штамми кўпинча болаларда бронхларга таъсир қилади, шу сабаб бола шифохонага ва ҳаттоки реанимацияга ҳам тушиб қолиши мумкин. Бу ҳақда ҳақда Россия Фанлар академияси аъзоси Александр Горелов маълум қилди.
"Болаларда касалликнинг кечишининг маълум бир хусусиятлари аниқланган - касаллик стереотипик тарзда бошланади, лекин кўпинча бронхиолитнинг намоён бўлиши кузатилади, бу эса мажбурий тиббий ёрдамни талаб қилади, баъзан эса шифохонага ва ҳаттоки реанимацияга ҳам тушиб қолиши мумкин. Бундан ташқари, ҳар учинчи болада диарея кузатилмоқда”, дейди Горелов.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, одатда бундай асоратлар икки ёшдан беш ёшгача бўлган болаларда учрайди.
Горелов, шунингдек, болаларда коронавирусни қайта юқтириш эҳтимолини ҳам инкор этмади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 январь куни Ўзбекистонда “omicron” штамми билан касалланган биринчи бемор аниқланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь