Олимлар коронавирусга чалинган сартарошларнинг сирига қизиқиб қолди
Олам
−
11 Июнь 2020
13147АҚШдаги сартарошхонада коронавирус пандемияси даврида тиббий ниқобларнинг самарадорлигини тасдиқловчи ҳолат ўрганилмоқда. Спрингфилд шаҳридаги сартарошхоналардан бирида ишловчи икки нафар сартарошида инфекция аниқланди. Улар буни шамоллаш аломати деб ўйлашди ва ишлашда давом этишди. Шунга қарамай, бирорта ҳам мижозга инфекция юқтиришмади. Ҳатто уларнинг ҳамкасблари ҳам касаллик билан зарарланишмади.
Олимлар ва расмийлар бу ҳолат билан қизиқиб қолди. Аниқланишича, касаллик даврида 140 мижоз қабул қилинган. Мижаозларнинг барчаси тестдан ўтказилди – жавоб эса салбий чиқди. Уларни инфекциядан қутқара оган ягона нарса ниқоблар бўлиб чиқди. Ўша пайтда тиббий ниқобларни сартарош ҳам, мижозларнинг ўзлари ҳам тақиб олишган.
“Бу Covid-19 профилактика ниқобларининг аҳамияти ҳақидаги ҳаяжонли янгилик", туман соғлиқни сақлаш бошқармаси директори Клэй Годдард.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганлар сони 2 млн дан ошди. Инфекция оқибатида 112 925 бемор вафот этган бўлса, 533 504 нафари шифо топган.
LiveБарчаси