Олимпия ўйинларига ташриф буюрувчи томошабинларга ноодатий тақиқ қўйилди
Олам
−
04 Февраль 2021
5089Жорий йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия-2020 ўйинлари ташкилотчилари томошабинларга қўшиқ айтиш ва қичқиришни тақиқлади. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) расмий сайтида хабар берилган.
Қайд этилишича, трибунага келган мухлислар спортчиларни фақат қарсаклар билан қўллаб-қувватлаши мумкин.
Ташкилотчилар бу йўл билан коронавирус тарқалишининг олдини олишни истамоқда.
Кеча, 3 февраль куни Япония пойтахтида бўлиб ўтадиган Олимпиадани ўтказиш қоидалари тақдим этилган.
Хавфсизлик қўлланмасининг келажакда ўзгариши мумкин бўлган биринчи версияси ХОҚ, Халқаро паралимпия қўмитаси ва "Токио-2020" ташкилий қўмитаси иштирокида тузилган.
Маълумот ўрнида, Токиодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари 2020 йилнинг ёзида бўлиб ўтиши керак эди, аммо мусобақалар пандемия сабабли бир йилга қолдирилган. Ҳозирда Олимпия ўйинларини 2021 йил 23 июлдан 8 августгача, Паралимпия ўйинларини эса 24 августдан 5 сентябргача ўтказиш режалаштирилган.
LiveБарчаси