Олдин ва ҳозир: Бухородаги ярим асрлик хароба боғча янгиланди
Жамият
−
17:04 1174 3 дақиқа
Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Бухородаги аянчли аҳволдаги объектларни кўздан кечирганди. Бугун, 21 август куни Саида Мирзиёева май ойида белгиланган режалар ижросини текшириш учун Бухорога борди.
Ташрифдан сўнг вилоятдаги 1938 йилда қурилган 22,5 км узунликдаги “Жуйзар” каналининг 10 км қисмида тупроқ ишлари, шундан 9 км қисмида бетонлаштириш ишлари тўлиқ амалга оширилган. Йиллар давомида каналда лойқа ва чўкинди жинсларнинг тўпланиб бориши натижасида, унинг сув ўтказиш қуввати пасайиб, 5 м³/секундга тушиб қолган эди.


Канал орқали Бухоро туманидаги 8 та маҳалла (“Янги турмуш”, “Истиқлол”, “Шейхонча”, “Кўчкўмар”, “Работак”, “Работиқалмоқ”, “Дехча”, “Шергирон”) ҳудудидаги 349 та фермер хўжалигининг 10 677 гектар экин майдони, 3 250 та хонадоннинг 2 810 гектар томорқа майдони – жами 13 487 гектар суғориладиган ерлар сув билан таъминланади.


Шунингдек, канал орқали “Зарафшон” сув тозалаш ва узатиш иншоотига сув етказиб берилиб, у ерда қайта ишланган ҳолда 13 706 та хонадонни ичимлик суви билан таъминлашга йўналтирилган.
Бундан ташқари, Бухоро туманидаги 1977 йилда қурилган мактабгача таълим ташкилоти реконструкция қилиниб, сиғими 240 ўринга етказилди ва қўшимча 100 та янги ўрин яратилди. “Шайхонча” МФЙ ҳудудидаги 21-сонли мактабгача таълим ташкилоти 1977 йилда 140 ўринга мўлжаллаб қурилган. Қарийб 50 йил давомида эксплуатация қилинган бинонинг техник ҳолати ёмонлашиб, фойдаланишга яроқсиз ҳолга келгани сабабли уни тўлиқ реконструкция қилиш ва муассаса қувватини ошириш белгиланган. “Шейхонча” МФЙда 3-6 ёшли 505 нафар бола мавжуд бўлиб, жами 443 нафар (87,7 фоиз) бола мактабгача таълим билан қамраб олинган. 7 та мактабгача таълим ташкилотида (1 та давлат, 6 та нодавлат МТТ).


Хусусан, 140 ўринли 21-сонли давлат МТТда амалда 193 нафар бола тарбияланган, яъни муассаса лойиҳа қувватига нисбатан 1,4 баробар юклама билан фаолият юритган. Қурилиш даврида таълим-тарбия жараёни узлуксизлигини таъминлаш мақсадида муассаса тарбияланувчилари вақтинчалик 17-сонли умумтаълим мактабининг бўш хоналарига жойлаштирилган.


Қурилиш ишлари 10,5 млрд сўм ҳомийлик маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, 240 ўринга етказилган ва қўшимча 100 та янги ўрин яратилган. Натижада ҳудуддаги 3-6 ёшли болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 100 фоизга етказилган.
Таҳлиллар бўйича 2025 йилда вилоятга жами 7,4 млн нафар сайёҳ ташрифи кузатилган, шундан 2,7 млн нафари хорижий ва 4,7 млн нафари маҳаллий туристларни ташкил этган. Хорижий туристлардан вилоят иқтисодига 736,9 млн доллар қийматида тушум қайд этилиб, соҳада 10,6 мингта янги иш ўрни яратилган. 2026 йилнинг биринчи ярмида Бухоро вилоятига 1 млн 577 минг нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Уларга кўрсатилган хизматлар ҳисобига 450,5 млн доллар қийматида тушум кузатилган.
Бундан 5-6 йил аввал нафақа ёшидаги туристлар сони кўп бўлган бўлса, эндиликда ёшлар сони ошиб, туристлар таркибида аёл ва эркаклар тобора мутаносиблашиб, мустақил саёҳат қилувчи ёш оилалар ва кичик туристик гуруҳлар улуши ортиб бормоқда.
Бу тенденция Бухоронинг туристик маҳсулотларини турли ёш, қизиқиш ва даромад тоифаларига мослаштириш, анъанавий тарихий ва зиёрат йўналишларини экологик, қишлоқ, гастрономик, тунги, фаол дам олиш ҳамда MICE туризми билан бойитишни тақозо этмоқда.
Йил якунига қадар сайёҳлар сонини 9 млн нафарга, хорижий туристлардан тушумни 1 млрд долларга, 2027 йилда эса сайёҳлар оқимини 10 млн нафарга ва тушум ҳажмини 1,2 млрд долларга етказиш мақсад қилинган. Шу билан бирга, жойлаштириш воситалари сони 830 тага (2026 йилда янги 73 та) етказилади. Туризм ва унга ёндош соҳаларда кейинги йилларга 15 мингга яқин иш ўрни яратиш мўлжаллаган.
Live
Барчаси