Октябрь ойида Европада инфляция рекорд даражага етди

Бизнес

image

Жорий йилнинг октябрь ойида Европа ҳудудида инфляция йиллик ҳисобда 10,7 фоизга ўсиб, рекорд ўрнатди. Буни Европа Иттифоқи статистика бошқармаси (Еуростат)нинг дастлабки маълумотлари тасдиқлайди. 

Қайд этилишича, инфляция сентябрь ойида 9,9 фоиздан тезлашган ва ҳисоб-китоблар бошланганидан бери яна янги энг юқори даражага етган. 

Энергия ресурслари таннархи 41,9 фоизга ошган. Озиқ-овқат, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари 13,1 фоизга, саноат маҳсулотлари 6 фоизга, хизматлар 4,4 фоизга қимматлашди. 

Энг юқори инфляция Эстонияда (йиллик ҳисобда 22,2 фоиз), Литвада (22 фоиз) ва Латвияда (21,8 фоиз) қайд этилган. 

Энг паст инфляция Франция (7,1 фоиз), Испания (7,3 фоиз), Мальта (7,5 фоиз),  Финляндия (8,3 фоиз) ва Кипр юнон ҳамжамиятида (8,6 фоиз) қайд этилган. 

Ҳисобот ойида инфляция Нидерландияда 16,8 фоиз, Словакияда 14,5 фоиз, Бельгияда 13,1 фоиз, Италияда 12,8 фоиз, Германияда 11,6 фоиз, Австрияда 11,5 фоиз, Португалияда 10,6 фоиз, Словенияда 10,3 фоиз, Грецияда 9,8 фоиз, Ирландияда 9,6 фоиз, Люксембургда 8,8 фоизни ташкил этди.

Шундай қилиб, Евроҳудуддаги инфляция октябрь ойида охирги 25 йилдаги энг юқори даражага етган. 

Маълумотларга кўра, таҳлилчилар 10,2 фоизга камроқ сезиларли ўсишни кутишган. 

Ҳозирги инфляция даражаси Европа Марказий банки томонидан белгиланган 2 фоизлик кўрсаткичдан беш баравар кўпроқдир.


Мақола муаллифи

Теглар

инфляция

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг