Октагон турнирида жанжал юзага келди (видео)
Спорт
−
20 Декабрь 19383 1 дақиқа
Кеча, 19 декабрь куни Тошкентнинг “Ҳумо арена” мажмуасида ММА бўйича Октагон 83 турнири ўтказилди. Унда мухлислар ўзбекистонлик Анвар Ғоиповнинг мағлубиятидан сўнг октагонга пластик идишлар улоқтириб, тартибсизлик келтириб чиқарди.
Мусобақанинг ярим енгил вазн тоифасидаги ўзбекистонлик Анвар Ғоипов ва тожикистонлик Жонибек Жабборов ўртасидаги жанг якунида ҳакамлар очколар ҳисобига Жабборов ғалаба қозонганини эълон қилди. Бундан норози мухлислар эса октагонга пластик идишларни улоқтириб, қарордан норозиликларини билдирди.
Ушбу мусобақанинг марказий баҳсида ярим ўрта вазн тоифасидаги таниқли аралаш якка кураш устаси Шоҳасан Мирзаматов франциялик Леви Карриэльни мағлубиятга учратди. Бундан ташқари, ярим ўрта вазнда тоифасидаги жангда ўзбекистонлик Бобур Абдалазизов ҳам қозоғистонлик Кирилл Карпекинни мағлуб этди. Асосий жангларнинг бирида иштирок етган Одилхон Камолов эса қозоғистонлик рақиби Дамир Раҳимжоновга очколар ҳисобига имкониятни бой берди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 декабрь куни “Индепендьенте Медельин” ва “Атлетико Насьональ” жамоалари ўртасидаги Колумбия кубоги финалида мухлислар ўртасидаги тўқнашувда юзага келиши оқибатда 59 киши жароҳатланган эди.