Оксфорд луғати “Йил сўзи”ни эълон қилди
Олам
−
01 Ноябрь 2021
6554Оксфорд луғати “Vax”ни яъни вакцина билан боғлиқ феъл, от ва сифатларнинг қисқартирилган шаклини “2021 йил сўзи” деб атади. Бу ҳақда луғатнинг расмий веб-сайтида маълум қилинди.
“Ушбу сўз жорий йилда 2020 йилга нисбатан 72 марта кўп қўлланилган. “Vax” ҳақли равишда 2021 йил учун "Йил сўзи" унвонини олди”, дейилади Оксфорд луғати веб сайтида келтирилган баёнотда.
Маълумот ўрнида, 2020 йилда Оксфорд луғати фақат битта муҳим сўзни ажратиб кўрсата олмаган. Шунинг учун, пандемиядаги вазиятни тавсифловчи бир қатор тушунчалар “Йил сўзи” деб топилган.
Хусусан, 2020 йилнинг энг оммабоп сўзлари рўйхатида муҳим ўринни коронавирус пандемияси билан боғлиқ тушунчалар: “коронавирус”, COVID-19, блокировка (тарқалишни тўхтатиш учун расмийлар томонидан киритилган мажбурий карантин чоралари), ижтимоий масофа ("ижтимоий масофа"), қайта очиш ("янгиланиш") каби тушунчалар “2020 йил сўзлари” деб топилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь