ОКМК томонидан “Ингичка” вольфрам кони техноген чиқиндилари қайта ишланиб, бойитилади

Бизнес

image

Дунёда янги конларни ишга тушириш таклиф этилишига қарамай, руда захираларининг кўпайиши саноатнинг ўсиб бораётган эҳтиёжларидан орқада қолади. Бунинг натижасида нафақат конлардан фойдаланиш даражасини максимал даражада оширишга, балки иккиламчи хом ашё, техноген конларни, шунингдек, руда захираларини ўзлаштиришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. 

Ўзбекистон металлургия саноатини ривожлантириш концепсиясида ҳам техноген иккиламчи хом ашёлардан қимматли маҳсулотларни қазиб олиш имконини берувчи инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш вазифалари ва устувор йўналишлари белгилаб берилган. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 февралдаги топшириғига асосан, Самарқанд вилоятида жойлашган “Ингичка” кони "Олмалиқ КМК" АЖ тасарруфига ўтказилди.

Айни вақтда комбинат томонидан “Ингичка” вольфрам конининг техноген чиқиндиларини қайта ишлаш, вольфрам концентратини ажратиб олиш ҳисобига янги турдаги юқори қўшилган қийматли экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш ишлари бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда. 

Дастурга мувофиқ, вольфрам концентрати комбинатнинг "Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича" Илмий ишлаб чиқариш бирлашмасига етказиб берилади. Бу корхонада эса маҳаллий маҳсулотлар асосида вольфрам ишлаб чиқаришни тиклаш имконияти яратилади.

Комбинат мутахассислари ишлаб чиққан янги технология 80-83% гача вольфрам III оксидини ўз ичига олган соф концентрат олиш имконини беради. Жойларда ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш йўлга қўйилиб, 100-150 та янги иш ўринлари яратилади. "Ингичка" конининг ўзида янги ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши ҳам кўплаб ижтимоий муаммоларни ҳал қилади.

“Олмалиқ КМК" АЖ “Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси“нинг ривожланиш дастурига асосан "Ингичка" конининг қолдиқларидан йилига 150 тонна қувватга эга вольфрам концентратини 35% WО3 билан бойитиш режалаштирилган. Кейинчалик, "Ингичка" конининг қолдиқлари ишлаб чиқаришга тўлиқ жалб қилинганда йилига 100 тонна вольфрам металли олинади.

ОКМК Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг