ОКМК: техноген чиқиндидан янги маҳсулот

Бизнес

image

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида техноген чиқиндилардан маҳсулот олиш борасида самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда. Чиқиндиларни утилизация қилиш ва унинг таркибидан рангли ва қимматбаҳо металларни ажратиб олиш технологияси асосида янги маҳсулот олишга эришилди.

Комбинатнинг Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар Илмий ишлаб чиқариш бирлашмасида  Гидрометаллургия цехида Молибден кекларини қайта ишлаш участкаси фаолияти йўлга қўйилди.

Маълумки 5-6%ли молибден қолдиқларини асосий ишлаб чиқариш жараёнларидан қайта ишлаб чиқаришга йўналтириш катта маблағ талаб этади.

Бирлашма мутахассислари бунинг олдини олиш учун гидрометаллургия технологияси орқали қайта ишлаб чиқаришни йўлга қўйишди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида иш бошлаган мазкур участка бугунги кунда ойига 3,5 тонна молибден тузларини ишлаб чиқармоқда. Бу кўрсаткич яқинда 10 тоннага етказилади ва 5 млрд. сўмдан ошиқ фойда келтириши кўзда тутилган. 

Лойиҳа натижасида 20 та янги иш ўрни ҳам яратилди. Ишлаб чиқариш хажми ошиши билан ишчилар сони янада ортади.

ОКМК Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг