ОКМК: олти ойда 1 млн киловатт-соат яшил электр энергияси ишлаб чиқарилди
Бизнес
−
03 Июль
3443Сўнгги йилларда Ўзбекистонда энергиянинг қайта тикланадиган экологик тоза манбалари – қуёш ва шамол қувватидан фойдаланишга катта эътибор қаратиб келинмоқда.
Жумладан, Олмалиқ кон-металлургия комбинатида ҳам энергия барқарорлигини таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш борасида дадил қадамлар ташланди ва салмоқли натижаларга эришилмоқда. Буни ҳозирда комбинатнинг 50 дан ортиқ таркибий бўлинмалар ва ижтимоий соҳа объектларида жами 10 мегаватт қувватли А класс тоифадаги қуёш панеллари ўрнатилганлиги ҳам кўрсатмоқда. Уларда ишлаб чиқарилаётган электр энергияси комбинат ички эҳтиёжни қондиришга йўналтирилиб, фойдали иш коэффициенти 21,3 фоизни ташкил этмоқда.
Маълумот учун: ишлаб чиқариш объектларида – 8 062 кВт, ижтимоий соҳада – 979 кВт, Тошкент вилоятида – 7 811 кВт, Самарқанд (Ингичка кони) – 345 кВт, Наманган – 375 кВт, Сурхондарё – 510 кВт электр энергияси ишлаб чиқариладиган қуёш панеллари ўрнатилган.
Қайта тикланувчи энергия манбаларини амалиётга татбиқ этиш бўйича кенг кўламли ишлар ўз самарасини кўрсатмоқда.
Январь-июнь ойларида қарийб 1 млн киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ёки 300 минг куб м табиий газ сарфининг олди олинди. Йил якунига қадар яна 1,6 млн киловатт-соат (жами 2,6 млн киловатт-соат) ишлаб чиқарилиб, жами табиий газ иқтисоди 1 млн куб метрга етказилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси