ОКМК олимлари халқаро анжуманда ғолиб бўлди
Бизнес
−
29 Ноябрь 2023
4942Айни кунларда Жанубий Кореянинг Кёнгджу шаҳрида APMA-2023 Осиё кукун металлургия бўйича 6-халқаро конференцияси ва кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
27 ноябрда ўз ишини бошлаган мазкур нуфузли тадбирда Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг олимлари ва мутахассислари ҳам иштирок этяпти.
KPMA – Корея кукун металлургия ва материаллар ассоциацияси (ишлаб чиқарувчилар уюшмаси) ҳамда KPMI – Корея кукун металлургия ва материаллар институти (Илмий, академик аъзолар уюшмаси) ҳамкорлигида ташкил этилган конференция ва анжумани 30 ноябрга қадар давом этади.
Кўргазмада 38та кукун ва кукун деталларни ишлаб чиқарувчилар қатнашмоқда. Жумладан Корея, Япония, Хитой, Тайвань, Тайланд, Хиндистон йирик ишлаб чиқарувчилар иштирок этишяпти.
Конференцияда эса Корея, Япония, Тайвань, Хитой, Ҳиндистон, Тайланд, Швеция, кукун металлургия соҳасида олимлар ва муҳандислари қатнашяпти. Мазкур халқаро конференция сессияларида халқаро миқёсидаги таниқли олимларнинг кукун металлургия соҳасидаги сўнгги кашфиётлари тақдим этилиб, муҳокама қилинди.
Эътиборли жиҳати, ОКМК олимлари томонидан халқаро анжуманда ”Нодир металл ва мис асосида биметалл ламинат чанглатиб сепиш нишонини ишлаб чиқиш ва хусусиятлари” ишланмаси 115 та тақдимот ичида ғолиб, дея топилди.
Ушбу ишланма асосида ишлаб чиқариладиган нишон ярим ўтказгич саноатида қўлланилади.
ОКМК Ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси