ОКМК 2 ойда 101,3 млн долларлик маҳсулот экспорт қилди
Бизнес
−
09 Март 2023 4639 1 дақиқа
Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан 2023 йилнинг январь-февраль ҳолати бўйича маҳсулотлар экспорти режаси 100% бажарилиши таъминланди.
Жумладан, ўтган 2 ойда 101 333 000 долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилди.

Маҳсулотлар кесимида, жами 6889 тонна мис маҳсулотлари, 5235 тона рух маҳсулотлари хорижлик импортёрларга юборилган.
Бундан ташқари, рений, молибден маҳсулотлари экспортида ҳам белгиланган режалар бажарилган.
Шунингдек, 759 тонна мис қувурлари хорижлик истеъмолчиларга юборилган.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, ОКМК маҳсулотлари асосан Туркия, Россия Федерацияси, Беларусь, Қозоғистон, Болгария, Озарбайжон, Қирғизистон, Украина, Польша, Тожикистон, Индонезия, Нидерландия, Хитой, Туркманистон, Афғонистон каби давлатларга экспорт қилиняпти. Шунингдек, янги бозорлар ҳам ўзлаштирилмоқда. Хусусан, Испания, Австрия, Германия, Финляндия, Канада, Жанубий Африка Республикаси ва Сенегал, Суринам, Кения, Австралия, Литва, Грузия, Португалия, Марокаш ва Сингапур каби давлатларга ҳам комбинат маҳсулотлари юборилган.

ОКМК Ахборот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025