Оқ уй ёнида отишма. Трамп афғонистонликларнинг АҚШга киришини тўхтатди
Олам
−
27 Ноябрь 2025 3837 1 дақиқа
АҚШ Афғонистон фуқароларининг мамлакатга кириш учун барча аризаларини дарҳол чекланган муддатга тўхтатганини эълон қилди. Бу ҳақда АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
“Афғонистон фуқароларига оид барча иммиграцион сўровлар, хавфсизлик протоколлари ва текширувлари яна кўриб чиқилгунча, чекланган муддатга тўхтатилади. Мамлакатимиз ва америкалик аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бизнинг асосий мақсадимиз ва миссиямиздир”, дейилади хабарда.
Ушбу чора Оқ уй олдида содир бўлган отишма воқеасидан сўнг қабул қилинди, унда АҚШ Миллий гвардияси икки ходими жароҳатланди ва ҳозирда улар шифохонада оғир аҳволда. Отишмани амалга оширган шахс қўлга олинган ва у ҳам оғир жароҳатланган. Гумонланувчи 29 ёшли афғонистонлик Раҳмонуллоҳ Лаканвал бўлиб, у 2021 йилда АҚШга кирган. ОАВ маълумотига кўра, Лаканвал АҚШга Жо Байден маъмурияти “Allies Welcome” дастури доирасида келган, бу дастур Афғонистондан америкалик қўшинлар чиқиб кетганидан сўнг ва “Толибон” ҳокимиятга қайтгандан кейин фуқароларга АҚШга кириш имконини берган.
ABC News маълумотига кўра, Лаканвал ўтган йили бошпана олиш бўйича мурожаат қилган ва 2025 йилда тасдиқланган, бу Трампнинг Оқ уйга қайтишидан кейин бўлган. Трамп бу ҳужумни “террор ҳаракати” деб атаб, Байден даврида АҚШга келган барча афғонларни текшириш зарурлигини таъкидлаган.
Live
Барчаси