Оқ уй Украина йўқотган ҳудудларини қайтариб олишига шубҳа қилмоқда – ОАВ

Олам

image
0:00
0:00
download

Оқ уй расмийларининг Украина можаро бошлангандан бери Россия ҳарбийлари назорат ўрнатган  ҳудудларини қайтариб олишига ишончи тобора камайиб бормоқда. Бу ҳақда CNN телеканали америкалик расмийларга таяниб хабар берди. 

Унга кўра, АҚШ президенти Жо Байденнинг маслаҳатчилари Украина Президенти Владимир Зеленский Киевнинг ғалабаси деб аташ мумкин бўлган нарсага муносабатини ўзгартирмаслиги ва мамлакат ҳудудини қисқартириш имкониятига рози бўлиши керакми ёки йўқлигини муҳокама қила бошлади. Бироқ, бундай “пессимистик баҳо” Вашингтон Киевга ҳудудий ён беришлари учун босим ўтказиш ниятида эканлигини англатмайди. 

АҚШ маъмуриятида ҳамма ҳам Украинанинг истиқболи ҳақида қайғурмайди, деб таъкидлайди телеканал. Мисол учун, АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан украиналик ҳамкасблари билан фаол мулоқот қилмоқда. Ўтган ҳафтада у Украина Қуролли Кучлари Бош Қўмондони Валерий Залужний ва АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раҳбари Марк Майли билан Украинанинг йўқотилган ҳудудларни қайта қўлга олиш бўйича саъй-ҳаракатларини муҳокама қилиб, соатлаб телефонда суҳбатлашган. 

“Украина бу ҳудудларни қайтариб олиши мумкинми ё йўқ, бу тўлиқ бўлмаса ҳам, кўп жиҳатдан уларни қандай қўллаб-қувватлашимизга боғлиқ”, дейди телеканалга АҚШ конгрессменларидан бирининг исмини ошкор этмаган ёрдамчиси. 

Унинг қўшимча қилишича, Украина Қўшма Штатлардан камида 48 та бир нечта ракета учириш мосламаларини сўраган, аммо шу кунгача АҚШ Мудофаа вазирлиги Киевга атиги саккизта шундай тизимни тақдим этишга ваъда берган. 

Ўз навбатида, Пентагон вакили ва телеканал манбалари Украина йўқотилган ҳудудларни жанг майдонига қайтариш учун етарлича кучларни жойлаштира олмаслигини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

311

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг